Ёшларнинг ҳуқуқий билмлари мустаҳкамланди

Ёшларни жиноятчиликка қарши курашга чақириш ва уларни суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб бориш мақсадида “Судья ва ёшлар” тамойили асосида вилоят судининг судьялари томонидан юридик техникум ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.

Унда вилоят судининг судьялари М.Қурбонов, Ш.Раззақов, В.Қазақов ва Б.Давлатовлар иштирокчиларга суд тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот беришди. Жумладан, жиноят ишлари бўйича ва иқтисодий судларда кўриладига ишлар тоифаси, суд қарорлари устилан шикоят беришнинг янги тартиби ва “my.sud.uz” электрон платформаси орқали онлайн хизматлардан фойдаланиш тушунтирилди.

Мулоқотларда юртимизда ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, Судьялар олий мактаби фаолияти ва соҳада кадрлар захирасини шакллантириш ҳақида ҳам сўз юритилди. 

Тадбир якунида ўқувчиларнинг суд тизимига ишга кириш тартиби каби саволларига жавоб берилди. 

Xorazm viloyati Yuridik Texnikumi

Bog'lanish ma'lumotlari

O'zbekiston Respublikasi, Xorazm viloyati
Urganch tumani, Fayozov ko'chasi, 1-uy

+998 (62) 229-28-35
xoryuridiktexnikum@umail.uz

Dushanba – Juma / 9:00 – 18:00

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz

Talabalar uchun resurslar

Ommabop xabarlar

Huquqiy targ'ibot
Xorazm viloyati yuridik texnikumida "Kitob mening do‘stim” ko‘rik-tanlovining texnikum bosqichi bo'lib o'tdi
Huquqiy targ'ibot
"IDROK" - INTELLEKTUAL O'YININING TEXNIKUM BOSQICHI!