Хоразм вилояти юридик техникуми ўқувчи-ёшлари "ДХМ волонтёрлар клуби" аъзолари

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси томонидан аҳолининг “ОНЛАЙН” хизматлардан   фойдаланиш кўникмаларини ошириш, давлат хизматларидан фойдаланиш тартибини тарғиб қилиш ҳамда ушбу хизматлардан фойдаланувчилар сонини ошириш мақсадида “ДХМ волонтёрлар клуби” фаолияти йўлга қўйилган эди.
👏 Давлат хизматлари марказларига ихтиёрийлик асосида жалб қилинган “илк қалдирғочлар” рўйхатидаги техникумимиз ўқувчи-ёшлари  давлат хизматлари соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси ва волонтёрлик фаолиятида фаоллик кўрсатганликлари сабабли сертификат ва совғалар билан тақдирландилар.